"Қизлар одоби тарғиботчиси" танловининг Бухоро вилоят босқичи бўлиб ўтди

    4 май куни Бухоро шаҳрининг “Нодирдевонбеги” мадрасасида “Қизлар одоби тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 44-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги”ни ўтказиш Дастури доирасида, қизларни одоб-ахлоқ қоидалари руҳида тарбиялаш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, ҳунар ўргатиш каби эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидоий, фаол хотин-қизларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида 4 май куни Бухоро шаҳрининг “Нодирдевонбеги” мадрасасида “Қизлар одоби тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.

    Мазкур кўрик-танлов карантин талабларига мувофиқ барча эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда ташкил қилинди.

    Кўрик-танловда ҳар бир ҳудуддан бир нафардан иштирокчи 2-шарт асосида беллашдилар.

    Кўрик-танлов шартларига кўра натижаларига Когон шаҳаридан иштирок этган Қобилова Зарина фахрли 1-ўринни, Қоракўл туманидан иштирок этган Холбоева Гулзира 2-ўринни, 3-ўринни эса Ғиждувон туманидан иштирок этган Маъмурова Шахлолар эгаллашди.

    Танлов ғолиблари тадбир ташкилотчилари томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда “Маҳалла” фонди вилоят бўлими бошқаруви томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates