Қўланса гўшт ушлаб қолинди

    Ижтимоий ҳаёт 11 июл 2020 2061

    Қўланса ҳид таратаётган, рангида ўзгаришлар кузатилган мазкур маҳсулот Жиззах шаҳридаги музхоналардан бирига жойлаштирилди.

    Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” йўл патруль хизмати масканида Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “KIA BONGO” русумли автоулов тўхтатиб, текширилганида автомашина юкхонасида 2 тонна 640 килограмм гўшт ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётгани аниқланди.

    Суриштирув давомида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган “KIA BONGO” ҳайдовчиси А.А. гўштни Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида сотиш учун олиб кетаётганлигини билдирган.

    Қўланса ҳид таратаётган, рангида ўзгаришлар кузатилган мазкур маҳсулот Жиззах шаҳридаги музхоналардан бирига жойлаштирилди.

    Касаллик уйғотувчи омиллар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида гўшт намуналари Жиззах вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги маркази лабораториясига топширилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates