Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Қ. “Файзобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу цехдан 202 дона қалбаки акциз маркалар, 40 литр спирт, 77 шиша ва 73 литр қўлбола тайёрланган ароқ, 110 литр мусаллас, 1 235 дона “SHAHRISABZ” номли ёрлиқлар, 232 дона елим қопқоқлар, 75 дона шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








