баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Қўлда тўқилган гиламларга QR-кодлар ўрнатилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан 2020 йил 27 июлда «Қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш» мавзусида онлайн йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва хусусий сектор вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир QR-кодларда ҳар бир гиламнинг тўқилиш жараёни, чевар хотин-қизлар ва уларнинг ишлаш шароитлари ҳамда бошқа шу каби маълумотларни ўзида мужассам этган мобил иловани ишлаб чиқиш мақсадида уюштирилган бўлиб, унда дастлаб «Smart Chain» МЧЖ вакиллари ўзларининг «NazzAR» дастури тақдимотини ўтказдилар.

Тақдимотда қўлда тўқилган гиламлар ҳақидаги маълумотларни қўшимча реаллик технологияси орқали овозли эшиттиришлар, видео фрагментлар, уч ўлчамли голограммалар ва бошқа кўринишда тақдим этиш имкониятлари, инновацион маркетинг афзалликлари кўрсатиб берилди.

Шундан сўнг, иштирокчиларнинг молиявий масалалар, дастурни оммалаштириш ва гиламчилик соҳасидаги бошқа ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш билан боғлиқ саволларга жавоб берилди.

Учрашув якунида қўлда тўқилган гиламларнинг экспорт салоҳиятини ва туристлар учун жозибадорлигини ошириш учун QR-кодлар бўйича ҳар бир гиламнинг тўқилиш жараёни, чевар хотин-қизлар ва уларнинг ишлаш шароити тўғрисида материаллар тайёрлашга ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates