Қон босими тушиши учун нима қилиш керак?

    Артериал қон босими руҳий тушкунлик ёки кам ҳаракатли ҳаёт тарзи туфайли юзага келиши мумкин. Қон босимини қандай тушириш мумкинлиги ҳақида тиббиёт фанлари доктори Роман Горенков гапириб берди.

    Компьютер ва телевизор қаршисида узоқ муддат ўтиришга одатланиш, руҳий тушкунлик артериал қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин, дея қайд этди Горенков.

    Қон босими кўтарилганда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Шифокор керакли даво чораларини кўради. Унинг фикрича, шундай бўлса-да дори ичмасдан ҳам аҳволни ўнглаш мумкин.

    Хусусан, у кам калорияли маҳсулотлар истеъмол қилиш лозимлигини таъкидлади. Ортиқча беш килограммдан халос бўлиш артериал қон босимининг ўн миллиметр симоб устунигача тушишига туртки беради.

    “Зўриқишсиз жисмоний ҳаракат қон босимининг тушишига ёрдам беради. Ўрта ёшли одамлар ўртача бир кунда камида ўн минг, яъни саккиз ярим километр қадам босиши керак”, дея қайд этди мутахассис, дейилади ria.ru сайтида.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates