Қонда антитаначалар титри юқори бўлса ҳам коронавирусга қарши эмланиш керак

    Саломатлик 6 апрел 2021 4011

    Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

    Дунё олимлари ҳамда вакцинани ишлаб чиқарувчи иммунобиологлар коронавирусга қарши антитаначаларни қайси кўрсаткичида вакцина билан эмланиш мумкинлиги ҳақида ўз фикр ва муносабатларига кўра:

    агарда кимдир касаллик ўтказган бўлса ва қонида антитаначалар мавжуд бўлса, эмлаш ҳеч қандай зиён келтирилмайди. Айнан эмлаш иммунитет ҳимояни кучайтиришига ҳисса қўшишини билдирмоқдалар. Яъни, эмланиш рўйхатига киритилган хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар агарда касалликни ўтказган бўлсалар, бугунги кунда эмланишлари шу организмда пайдо бўлган иммун таначалар титрини кўпайтириш имконини беради.

    Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, инсон организмида паст кўрсаткичларда бўлсада иммунитет антитаначалари титри бўлса, у одамлар ҳимояланган бўладилар, лекин агарда қон таҳлилида антитаначалар титри тушиб кетса, бу одамда ҳимоя йўқ дегани ва у одам имкон қадар тезроқ эмланиши керак, чунки у айни шу дамда коронавирусдан ҳимояланмаган бўлади.

    Эмланган одамлар энг юқори кўрсаткичларда иммунитет ҳосил қилиши учун нима қилиши керак?

    Эмланган одамлар юқори кўрсаткичларда иммунитет ҳосил қилиши учун:

    Вакцинани белгиланган тартибда тўлиқ олиши керак (2 ёки 3 марта эмланиши керак;

    Эмланиш жараёнида ҳар бир фуқароларимизни ўз саломатликларини эҳтиёт қилишлари талаб этилади, яъни бошқа юқумли касалликлар, ёки сурункали касалликларини хуружини келтириб чиқармасликлари керак. Бу ҳолатлар организмни зўриқтиради ва иммунитет ҳосил қилишига таъсир қилиши мумкин;

    Иммунитетни мустаҳкамлаш керак, бунга қандай эришилади, албатта соғлом турмуш тарзини юритиш, енгил жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш унда мева ва сабзавотлар улушини кўпайтириш, оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш;

    карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, яъни уйда ҳам уйдан ташқарида ҳам ижтимоий масофани сақлаш, атрофларида одамлар ёки болалар кўпайса албатта ниқобларни тақиш, доимий равишда қўлларни ювиш, томоқ ва бурунларни чайиб туриш талаб этилади.

    Кимларда эмлангандан сўнг иммунитет доимий ҳимоя қилади?

    Бугунги кунда эмланганларда ҳосил бўладиган доимий ҳимоя иммунитетини қанчалик давомийлигида бўлиши тўғрисида тўлиқ маълумотлар йўқ, сабаби ҳали дунё бўйича эмлаш жараёни ўтказилаётганига кўп вақт ҳам бўлмади. Буни вақт кўрсатади.

    Лекин шу ўринда этишимиз керакки, агарда эмланаётган инсон шу эмлаш жараёнига таъллуқли барча талабларни бажарса, унинг организмида (2 ёки 3 марта) эмланиш босқичларида юқори даражада антитаначалар пайдо қилинса, шу антитаначалар мавжуд даврида коронавирусдан ҳимояланган бўладилар.

    Вакцина қабул қилган фуқаролар саломатлиги мустаҳкам бўлиб, бемалол кўчаларда ниқобларсиз юриши мумкинми?

    Йўқ, эмланганлар 2 ёки 3 босқичли эмлашларни олиб тугатгунга қадар уйда ҳам уйдан ташқарида ҳам бошқа инфекцион касалликлардан ҳимояланишлари керак. Ниқобларни тақиб юриш билан биз организмга ҳаво томчи орқали тушиши мумкин бўлган бошқа инфекциялардан ҳам ҳимояланасиз, бу эса ўз ўрнида эмланган одамларда коронавирусга қарши иммун таначалар ҳосил бўлишига ёрдам беради.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates