Қонли урушларга сабаб бўлган от зоти ҳақида биласизми?

    Милоддан аввалги биринчи асрларда мавжуд бўлган, алоҳида давлат ҳисобланган, тарихий Фарғона – Довон ноёб от зотлари Арғувонларнинг ватани бўлган.

    Бу ерда улар “қон терлайдиган улуғвор арғумоқлар” – бардошли, елдек учувчи “Фарғонанинг самовий отлари” етиштирилган. Айнан улар милоддан аввалги 104-102 йиллардаги хитой-довон урушига сабабчи бўлишган.

    "Қонли терлайдиган" бу отларни хитойлар илоҳий жониворлар, деб ҳисоблашган. Уларни "абадий мамлакат"да миниш мумкин бўлган "самовий отлар" деб аташган. Мазкур ғаройиб жониворларни қўлга киритиш учун хитойликлар Фарғонага ҳужум қилишди, аммо мағлубиятга учрашди.

    Бироқ, отларга эга бўлиш истаги шунчалик кучли эдики, Хитой яна Довонга ҳужум қилишга уринди. Бу сафар фарғоналиклар муроса қилишга мажбур бўлишди: улар Хитой императори қўшини учун ҳар йили 300 та от етказиб беришга ваъда беришди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, арғумоқларнинг "қонли тер" чиқаришига паразитлар сабаб бўлиб, улар отларнинг терисини ейишган, бу эса уларга ғайриоддий кўриниш берган.

    Бундан ҳам ҳайратланарли тарихий фактларни “Давлат Эрмитаж музейи”нинг (Санкт-Петербург, Россия) “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомидан топиш мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates