Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолияти сарҳисоб қилинди

    Бугун институтнинг уч йиллик ҳисоботи муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Бундан уч йил аввал Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил этилиб, унинг олдига қонунчилик муаммоларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш каби бир қатор муҳим вазифалар қўйилган эди.

    Бугун институтнинг уч йиллик ҳисоботи муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси Девони ходимлари, оммавий ахборот воситалари, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари ва Институт ҳузурида ташкил этилган Илмий-эксперт кенгаши ва Ёш қонуншунослар клуби аъзолари иштирок этди.

    Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ўтган давр мобайнида Институт томонидан Олий Мажлис палаталари, хусусан, Қонунчилик палатаси фаолияти самарадорлигини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганлиги, айниқса, коронавирус пандемияси шароитида Институт томонидан амалга оширилган илмий ва ахборот-таҳлилий маълумотлар оғир ва мураккаб вазиятда парламент фаолиятининг узлуксизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этганлигини таъкидлади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари З. Низомхўжаев ҳам Институт 2018-2020 йиллар давомида Олий Мажлис Сенатининг фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш борасида энг яқин кўмакчига айланганлиги, амалдаги қонунларнинг таъсирини баҳолашда Институт томонидан ўтказиладиган тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этаётганлигини қайд этди.

    Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов Институт томонидан 2020-2020 йиллар давомида амалдаги қонунлар ва қонун лойиҳалари юзасидан 138 та илмий-ҳуқуқий хулоса, 21 та Олий Мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳалари, 380 га яқин ахборот-таҳлилий маълумот, шунингдек депутатлар ва сенаторлар фаолиятига услубий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида 4 та илмий-амалий қўлланма тайёрланганлигини айтди.

    Шунингдек, Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг 2020 йил 25 сентябрдаги Қўшма қарори билан Институт фаолияти тубдан такомиллаштирилганлиги, Қўшма қарор асосида Институтнинг илмий хулосасини олиш амалиёти жорий этилганлиги, Институт ҳузурида
    Илмий-эксперт кенгаши тузилганлиги, Институт муассислигида «Қонунчилик муаммолари ахборотномаси» даврий нашри таъсис этилганлиги, шунингдек Институт тузилмасида Парламентаризмни ривожлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўқув марказини ташкил қилиш борасида чора-тадбирлар кўрилаётганлиги қайд этилди.

    Матбуот анжуманида Институт модераторлигидаги «Менинг фикрим» веб-порталининг ҳам 2018-2020 йиллардаги фаолияти тўғрисида ахборот берилди. Хусусан, ҳисобот даврида веб-порталга фуқаролар томонидан 4150 дан зиёд электрон жамоавий мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 440 та электрон жамоавий мурожаат веб-порталга жойлаштирилган, оммавий овоз йиғиш учун жойлаштирилган мурожаатлардан 21 таси етарли овоз тўплаган, фуқаролар томонидан 27 мингга яқин изоҳлар қолдирилганлиги таъкидланди.

    Конференция давомида оммавий-ахборот воситалари аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга Институт вакилларидан асослантирилган жавобларни олишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates