Ётоқхонада яширин кузатув камераси ўрнатишда иштирок этган проректор ишдан бўшатилди

    Вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралади.

    Қўқон давлат педагогика институтида талабалар ётоқхонасига яширин кузатув камераси ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалган, кеча, 5 апрель куни институт матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берган эди. Мазкур институт талаба қизлари шикоятига кўра ҳолат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Вазирлик Aхборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралайди, ушбу ҳолатни талаба-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш деб баҳолайди. Ҳеч ким инсон эрки ва шахсий ҳаётига дахл қилишга ҳақи йўқ, деб ҳисоблайди.

    Шу боис, бевосита жараёнда иштирок этиб, хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходим, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Яна бир мутахассисга эса интизомий жазо чораси қўлланилди.

    Шу ўринда, воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади.

    Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилаётганини маълум қилинган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates