Қўқонда Амирий кутубхонаси очилди

    Қўқон шаҳрида замонавий талаблар асосида таъмирланган Амирий номидаги кутубхона иш бошлади.

    Китоб ва китобхонлик инсон камолотида муҳим ўрин тутади. Зеро, мутолаага боғланган кўнгил китобдан беҳад улуғ маънавий озуқа олади. Фарғона вилоятида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Барча маҳаллаларда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Зиё” дўконлари ташкил этилди. Ҳудудлардаги ахборот-ресурс марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, китоблар фондини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маданият ва маърифат маскани бўлган Қўқон шаҳрида ташкил этилган янги кутубхона ана шу ишларнинг узвий давомидир.

    Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги Амирий кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготаровалар мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб этиш борасидаги ишлар хусусида сўз юритди. Фарғоналикларнинг бу борадаги эзгу ташаббуслари эътироф этилди.

    Замонавий бино ва шароитларга эга бўлган мазкур кутубхона 120 мингдан ортиқ нашрлар фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 70 нафар фойдаланувчига хизмат кўрсата олади. Очилиш маросими муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан 5 мингдан зиёд электрон нашрлар ҳамда қимматбаҳо китоблар совға қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates