Қор қоплонини муҳофаза қилиш ҳамкорликда олиб борилади

    2022 йил 5 октябрь куни Давлат экология қўмитасида Глобал қор қоплони ва экотизимларини муҳофаза қилиш Дастури (GSLEP) вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

    Тадбир доирасида Қўмита раҳбариятига Қирғизистон Республикаси табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Д. Кутманованинг Қор қоплони ва унинг экотизимларини муҳофаза қилиш Глобал дастури (GSLEP) бошқарув қўмитасининг еттинчи йиғилишида иштирок этиш учун таклифи тақдим этилди.

    Учрашув давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон атроф-муҳит идоралари ўртасида Ғарбий Тянь-Шан ва Помир-Олойда қор қоплони, озуқа базаси ва яшаш муҳитини муҳофаза қилиш бўйича англашув меморандумини амалга ошириш чора-тадбирлари хусусида сўз юритилди.

    Учрашув давомида Давлат экология қўмитаси ва Глобал қор қоплони ва экотизимларини муҳофаза қилиш Дастури (GSLEP) ўртасида қор қоплонини муҳофаза қилишга қаратилган қўшма келишувларнинг муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирилди, деб хабар беради Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates