"Қоракўл кумуш калава" нинг истиқболли йўли

    Корхонада бугунга келиб 400 нафар ишчи-мутахассис доимий иш билан банд.

    Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «Қоракўл кумуш калава» тўқимачилик фабрикаси Қоракўл туманида ип-калавани қайта ишлаб, ундан ярим тайёр ҳолида мато ишлаб чиқариб, хорижга экспорт қилишга ихтисослашган истиқболли корхоналардан бири. Ишлаб чиқариш қувватларини йил сайин ошираётган корхонада бугунга келиб 400 нафар ишчи-мутахассис доимий иш билан банд. Уларнинг ойлик маоши 1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача етади.

    — “Хўжалар” МФЙ да қарийб 3,5 гектар ер майдонида 2019 йилда фаолиятини бошлаган корхонамиз ишчи–мутахассислари сонини дастлаб юз нафар, ички имкониятларни кенгайтириш ҳисобидан ўша йили якунида 190 кишига етказиб, барқарор иш бошлаганмиз, – дейди мазкур фабрика раҳбари Асрор Мансуров. — Зарур техника ва замонавий технологияни Хитой республикасининг “JIANGYIN MOST INTERNATIONALE TRADING CO LTD” компаниясидан олиб келиб ўрнатганмиз. 2019 йилнинг ўзида ички бозорга чиқарган маҳсулотимиздан ташқари 3 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотни чет элга экспорт қилишга муваффақ бўлдик. Пандемия хавф-хатари билан ўтган 2020 йилда ҳам ишлаб чиқаришни сусайтирмасдан, жамоамиз кучига таянган ҳолда қиймати 4,5 миллион АҚШ долларидан зиёд ярим тайёр мато маҳсулотини хорижий буюртмачиларга етказиб беришга эришдик. Бу миқдор жорий йилнинг дастлабки ярмида 2 миллион 871 минг АҚШ долларини ташкил этаётгани ҳам бор имкониятдан унумли фойдаланаётганимиз маҳсули, албатта. Хомашё таъминотини барқарор изга солган ҳолда ишлаб чиқариш маҳсулдорлигини шу йил охиригача 5,1 миллион АҚШ долларига етказиш мақсадида меҳнат қилмоқдамиз.

    Албатта, ҳар қандай лойиҳани ғоя кўринишидан ташаббус кўрсатиб амалга жорий этиш осон иш эмас. Бунда аввало сармоя тикмасдан туриб, даромадга умид қилиш ҳам хомхаёлликдан бошқа нарса эмас. Шу нуқтаи назардан, умумий қиймати 37,2 миллиард сўмга тенг мазкур йирик лойиҳани амалга ошириш мақсадида “Асакабанк” вилоят филиали тадбиркорлик субъектини 2,3 миллион АҚШ доллари билан қўллаб-қувватлаган бўлса, ишлаб чиқаришга тикилган қўшимча 12,1 миллиард сўм маблағ корхонанинг ўз жамғармаси ҳисобидан. Ана шу саъй-ҳаракат туфайли «Қоракўл кумуш калава» МЧЖ да йилига 8 миллион пагонометр ҳажмдаги маҳсулот, яъни пишиқ ва сифатли мато тайёрлаш имконияти вужудга келди.

    Бу каби амалга оширилган ишлар корхонада дастлабки босқичда эришилган ютуқлар эди. Эндиликда бу ерда иккинчи босқичда кўзда тутилган лойиҳани рўёбга чиқариш устида иш бошланган. Бу ҳудудий инвестиция дастури доирасида ип-калавадан тўқима мато ишлаб чиқариш лойиҳаси. Айни кунда йигирув корхонаси ёнидан тўқув корхонасини қуриб, ишга тушириш ҳаракатига киришилган бўлиб, зарур асбоб-ускуна хариди юзасидан хитойлик ҳамкорлар билан импорт шартномалари тузилган. Шу йил якунига қадар қўшимча иш ўринлари билан фаолиятини бошлаш назарда тутилган корхона жамоаси моддий манфаатдорлиги, экспорт салоҳияти, ишчилари учун яратилган шарт-шароитлари билан вилоятдаги бошқа турдош фабрикаларга намуна десак, муболаға эмас.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates