Лого Лого-пв-уз

    Қоракўл туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

    Ташвишли хабар 24 ноябр 2022 3195

    Ҳайдовчи тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган.

    2022 йил 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. "Nexia-2" русумли автомобилда тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган.

    Шундан сўнг бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, автомобиль ағдарилган.

    ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

    Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезликни меъёридан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланиш сўралди.

    No date selected
    феврал, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates