Қоракўлчилик соҳасида экспорт салоҳияти ошмоқда

    Республикамиздаги яйлов ер майдонларида 47 та қоракўлчилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилиб, яйлов майдонлари ноль ставкада ижара асосида кластерларга ажратиб берилди.

    Қоракўлчилик кластерлари томонидан 8 129 та хўжалик юритувчи субъектлар билан иккиламчи ижара шартнома асосида кооперациялар ташкил қилинди. 2021 йилда қоракўлчилик кластерлари томонидан жами 175 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, жами 47,2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилиниши кўзда тутилган бўлиб, натижада 42,5 минг янги иш ўринлари яратилади.

    Соҳада озуқа базасини мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда республикада мавжуд яйлов майдонларининг 8 млн 300 минг гектари (48 фоиз) ҳосилдорлиги турлича пасайган (деградацияга учраган). 2018 йилда Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлари илмий ишлаб чиқариш маркази томонидан яйловлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида Бухоро вилоятида 220 гектар, Жиззах вилоятида 10 гектар майдонда, 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро ва Жиззах вилоятларида 1 610 гектар уруғчилик чўл яйлов озуқабоп экинлар бирламчи уруғчилик майдонлари ташкил этилди.

    Қоракўл қўйлари наслини яхшилаш мақсадида Навоий вилоятининг Конимех, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманларида Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станциялари фаолияти йўлга қўйилган. Афғонистон Республикасидан 2019 йилда 50 бош, 2020 йилда 200 бош наслдор қоракўл қўчқорлари олиб келинди ҳамда улардан 1 800 бош совлиқлар уруғлантирилиб, қора ранг бўйича 4 та, сур ранг бўйича 2 та селекцион отарлар ташкил этилди. 2020 йилда қоракўлчилик наслчилик МЧЖлари ва наслчилик станцияларида 33 минг бош она қўйларнинг 57 фоизи сунъий уруғлантирилди.15 минг бош юқори наслли қоракўл зотли қўйлар тайёрланиб, аҳоли ва фермер хўжаликларига етказилди. Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги “Жонгелди” МЧЖда соҳа олимлари томонидан қора рангдаги Жонгелди завод типи яратилди.

    2018 йили 92 минг дона қоракўл ва қоракўлча тери, 761 тонна жун хом ашёси ҳамда 5 776 тонна гўшт етиштирилган бўлса, 2019 йилга келиб, 102 минг дона қоракўл тери (110%), 853 тонна жун хом ашёси (112%) ҳамда 6 410 тонна гўшт (111%) етиштиришга эришилди. 2020 йилда субъектлар томонидан 127 минг дона қоракўл ва қоракўлча тери, 2 668 тонна жун, 6 752 тонна гўшт етиштириб, босқичма босқич қайта ишлашни йўлга қўйиш натижасида 2 224 тонна жун ҳамда 1 минг 788 дона қоракўл терили тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

    Маҳсулотлар дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Экспорт ҳажми биргина 2020 йилда 1 320 минг АҚШ долларини ташкил қилган. 2021 йилда ҳудудларда ташкил этилган қоракўлчилик кластерлари негизида саноат ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш ва хом ашё етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 15 млн. АҚШ долларлик қоракўлчилик маҳсулотларини экспортга йўналтириш режалаштирилган.

    Кластерлар томонидан 2021 йилга келиб, жами 175 та шундан, жунни қайта ишлаш бўйича 55 та, қўй ва қоракўл терини қайта ишлаш бўйича 8 та, гранулали омухта ем ишлаб чиқариш бўйича 39 та ҳамда 73 та бўрдоқичилик комплекслари ва гўштни қайта ишлаш бўйича инвестицион лойиҳалар амалга оширилади. Шунга кўра, иш ўринлари сони ҳам ортади. 2020 йил саноат лойиҳалари асосида жами 1 235 нафар янги иш ўрни яратилган бўлса, 2021 йилга келиб, бу кўрсаткич 145,5 минг нафарни (70 фоиз ёшлар) ташкил этиши режалаштирилган. Шундан 63 минг нафари доимий ва 82,5 минг нафари мавсумий янги иш ўринларидир. Бу орқали ҳудудларда банд бўлмаган аҳоли бандлиги таъминланади.

    Оламгир Тошпўлатов,

    Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси раиси ўринбосари

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates