Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида замонавий IТ-марказ иш бошлади

    Бугунги кунда республикамизнинг чекка туманларида IТ бўйича янги ўқув марказлари ва шу соҳага ихтисослашган мактаблар очилмоқда. Бунда, албатта, ёшларнинг компьютер технологияларига бўлган қизиқишлари кундан-кунга ортиб бораётгани ҳисобга олинмоқда.

    Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида навбатдаги ана шундай замонавий ўн бешинчи IТ-марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бўзатов тумани ҳокими М. Қайпанов, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т. Бакейев, IТ-Парк директори Ф. Ибрагимов ҳамда маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

    Шинам хоналарга эга бўлган янги марказ замонавий компьютер жиҳозлари, юқори тезликда ишловчи интернет тармоғи билан таъминланган. Шу жумладан, олтита тўгарак ҳамда иккита компьютер хонаси ташкил қилинган.

    IT-Марказда ёшлар веб-дастурлаш, мобил робототехника, андроид иловалар яратиш, киберспорт, IТ- Энглиш, график дизайн йўналишларида ўқиш имкониятларига эга.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates