“Қорақалпоғистон санъат саройи” давлат муассасаси ташкил этилмоқда

    Маданият 9 май 2021 1700

    Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра:

    Қуйидагиларни назарда тутувчи 2021-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда:

    – таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш;

    – музейлар, театрлар ва ижодий жамоалар фаолиятини янада ривожлантириш;

    – маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

    – “Қорақалпоқфильм” киностудияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш;

    – маданий-маърифий, тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигида “Қорақалпоғистон санъат саройи” давлат муассасаси ташкил этилмоқда ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:

    – ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, театр, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш;

    – ўзбек ва қорақалпоқ халқининг бой маънавий меросини тараннум этувчи, миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи ёрқин саҳна асарларини намойиш этиш орқали аҳолининг кенг қатламларини санъат усталари ва истеъдодли ёш ижрочилари ижодидан баҳраманд этиш;

    – халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи ранг-баранг ижодий дастурлар орқали ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш;

    – давлат аҳамиятига молик муҳим тадбирлар, халқаро фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар ва ижтимоий-маданий анжуманлар ўтказиш.

    Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг маданият ва санъат муассасаларига оилавий келишини ҳамда мароқли ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида “Шанба - маданият куни” лойиҳаси амалга оширилади.

    Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, бахши, жиров, достончилик, рақс, амалий санъат ва миллий ҳунармандчилигини аҳоли, айниқса, ёш авлодга кенг тарғиб этишга қаратилган “Қорақалпоқ маданият кунлари” байрам тадбирлари мунтазам ўтказилади.

    Санъатнинг опера ижрочилиги бўйича ёш авлод истеъдодини эрта аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича 2021 йилдан бошлаб, анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочилари танловини ташкил этилади.

    2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасидаги барча таълим муассасаларида мумтоз санъатимизнинг дурдона асарларидан баҳраманд қилиш орқали ўқувчи-ёшларнинг миллий маданий савиясини ошириш мақсадида дарс соатларидан бўш (танаффус) вақтларда “Мусиқий танаффус” лойиҳаси амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates