Қорақалпоғистондаги тўйда чигирткалар ёпирилгани рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистондаги тўй маросимларидан бирида чигирткалар босқини юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ўрганиш олиб борилди.

    Қайд этилишича, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ушбу ҳолат Бухоро вилоятининг Тўрткўл туманининг туркман маҳаллалари бўлиши мумкин дея тахмин қилиниб, тахмин текширилган. Бироқ натижа бўлмаган. Туман аҳолисидан ҳам чигирткалар босқини ҳақида мурожаатлар келиб тушмаган.

    Агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан барча вилоятларда кучайтирилган назорат олиб борилган, бироқ ўрганишлар натижасида тўйда чигирткалар ёпирилган ҳудуд аниқланмаган.

    Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида қўшни давлатлар билан телефон орқали ахборот алмашинилганда тўй маросими Лебоп вилоятида ўтказилгани ва ёруғликка чигирткалар тўдаси ёпирилганини маълум қилган. Лебоп вилояти Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими раҳбари Арслан Дурдигилижов маълумотни тасдиқлаган ва ҳудудда кимёвий ишлов олиб борилгани маълум бўлган.

    Агентлик матбуот хизматининг маълум қилишича, тасвирдаги чигирткалар саксовул букри чигирткаси бўлиб, Ўзбекистонда асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида учрайди. 18 июнь ҳолатига кўра, республикада 869,6 минг гектар майдонда кузатув-назорат ишлари олиб борилиб, 503,2 минг гектар майдонда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates