Қорақалпоқ элига

    Маданият 3 июл 2022 841

    Устюрт кенгликларидан водий боғларигача
    Қорақалпоқ, сен билан бир азиз ермиз, жигар.
    Нохос тебраниб қўйди Ватан боғлари кеча,
    Ахир гул-япроғи бир, битта томирмиз, жигар.

    Сенинг оқ ўтовларинг менинг қалбим сингари,
    Сенинг Қоражонларинг менинг Алпим сингари,
    Сенинг қадринг улуғдир менинг қадрим сингари,
    Оролингга интилган Амумиз, Сирмиз, жигар.

    Сен билан мен дарс олган китоблар чанг босмасин,
    Деворга илуғлик тор – қўбизлар занг босмасин,
    Шодон суҳбатимизни эзгин оҳанг босмасин,
    Бирда Навоий, бирда Бердақ шоирмиз, жигар.

    Орзуси, эртаси бир, тақдири бир Ватанмиз,
    Ёруғ кунлар йўлида тадбири бир Ватанмиз,
    Дунё харитасида тасвири бир Ватанмиз,
    Қорақалпоқ, сен билан мангуга бирмиз, жигар.

    Носиржон ЖЎРАЕВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates