Қорақалпоқлик ҳоким ёрдамчилари Уйчи тажрибасини ўрганиш учун Наманганга келишди

    Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлари Уйчи туманида янги иш ўринлари яратилиши ва тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

    Меҳмонлар дастлаб "Қумтепа" кичик саноат зонасида бўлишди. 3,1 гектар майдонни эгаллаган мазкур КСЗда темир дарвозалар тайёрлаш бўйича 12 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Натижада 60 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.

    Хўжаобод МФЙда фаолият кўрсатаётган тадбиркор Илҳомжон Тўхтамирзаевнинг 25 турда чинни буюмлар ишлаб чиқариш ва касаначилик асосида безак беришни ташкил этиш лойиҳаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Таъкидлаш жоиз, ишбилармон ўз хонадонини кулолчилик корхонасига айлантирган ва элликдан ортиқ ишсиз хотин-қизнинг ҳақ тўланадиган меҳнат билан машғуллигига эришган.

    Уйчи ҳокимлиги ахборот хизмати ёзишича, амударёлик ҳоким ёрдамчилари бу тажрибаларни ўз туманларида қўллаш юзасидан фикрлашиб олдилар.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates