Қордан электр энергияси олинади

    Япониянинг Аомори шаҳри маъмурияти қор ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича техник тажриба ўтказмоқчи.

    Мутахассислар кўчаларни тозалаш жараёнида тўпланган қорни шаҳардаги ёпилган мактаблардан бирида жойлашган ҳовузга тўкишади. Совиткич қувурлари ҳам ичкарига жойлаштирилади. Ҳарорат фарқи туфайли совиткичнинг конвекция оқими ҳосил бўлади, бу эса электр энергиясини ишлаб чиқарадиган турбинани айлантира олади.

    Токио электр алоқалари университети профессори Кодзи Энокининг таъкидлашича, бу усулнинг самарадорлиги қуёш панелларидан фойдаланишга қараганда сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин. Шу билан бирга, қордан фойдаланиш электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг янада экологик тоза усули ҳисобланади, дейди у.