Қўрғонтепада юз берган мудҳиш воқеа юзасидан расмий изоҳ берилди

    "Ижтимоий тармоқларда Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган Шуҳратбек Абдуқаҳҳоров вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. 

    Аниқланишича, 9 ноябрь куни Ш.Абдуқаҳҳоров Жалақудуқ туманида комбайнга оёқлари кириб кетиши оқибатида олган жароҳати туфайли жонлантириш бўлимига олиб келинган.

    Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор 10 ноябрь куни вафот этган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Марҳумнинг ўлими келиб чиқиш сабабини тўлиқ ҳажмда ўрганиб чиқишлик учун судга оид комиссиявий экспертизаси тайинланган.

    Бундан ташқари, меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ёки этилмаганлиги ҳолати юзасидан Меҳнат хавфсизлиги экспертизаси тайинланган.

    Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бош прокуратура жамоаси оғир жудоликка учраган марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради", — дейилади расмий баёнотда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates