Қозимжон Комилов: "Сайлов комиссиялари устидан судларга бирор ариза(шикоят) келиб тушмаган"

    Сайлов 24 октябр 2021 916

    Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Қозимжон Комилов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Анжуманда Олий суд раиси номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари эса сайлов комиссияларининг ҳаракатлари устидан маъмурий судларга, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари ва ҳаракатлари устидан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

    Сайлов комиссиясининг қарори устидан шикоят билан судга, қарор қабул қилинганидан кейин 5 кун ичида бемалол ва тўсиқсиз ёзма ва электрон шаклда, шунингдек чет давлатда туриб ҳам мурожаат қилишга ва судларнинг ахборот тизими орқали дарҳол рўйхатга олиниши учун шароит ва имкониятлар яратилди.

    Бундай тартиб албатта кузатувчиларга ҳам таалуқли бўлиб, улар ҳам судларга ариза ёки шикоятларни умумий тартибда беришлари мумкин.

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов кампанияси жорий йилнинг 24 июлидан бошланди.

    24-июлдан 14 октябрга қадар сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашиш, қарорларини ижро этмаслик, номзоднинг, ишончли вакилининг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, ёлғон маълумотлар тарқатиш, сайловни молиялаштириш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишлар судларга келиб тушмаган.

    Айни пайтда сайлов олди ташвиқот жараёни бошлангандан буён, яъни 20 сентябрдан шу кунга қадар сайловолди ташвиқотини олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш, сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида ахборот ва ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ бўлган қоидабузарлик учун бирон-бир шахс маъмурий жавобгарликка тортилмаган.

    Шу билан биргаликда фуқароларнинг сайлаш ёки сайланиш, сайловолди тарғиботи олиб бориш ҳуқуқларини, ишончли вакилларни ўз ваколатларини эркин амалга оширишларида зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам судларнинг иш юритувига келиб тушмаганлигини маълум қиламан.

    Ушбу давр мобайнида номзодлар томонидан сайлов комиссиясига ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларига берилган жавобларидан норози бўлиб судларга ариза (шикоят) келтирилмаган.

    9 октябрда эса сайловчиларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилди.

    Бу босқичда сайловчи - сайловчилар рўйхатига киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик ҳақидаги мурожаатлари сайлов участкалари томонидан ҳал қилинмаган тақдирда ариза билан туманлараро маъмурий судига мурожаат қилиши мумкин.

    Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳақидаги аризани кўриб чиқмаганлик ёхуд рад этганлик каби холатлар юзасидан судларга жорий йилнинг 9 октябридан 21 октябрига қадар ариза (шикоят) келиб тушмаган.

    Эндиликда судларда ҳозирдаги сайлов кампания жараёнига доир охирги маълумотларга батафсил тўхталсам.

    Хабарингиз бор, 14 октябрдан - 20 октябрга қадар муддатидан олдин овоз бериш жараёни амалга оширилди.

    Бу босқичда маъмурий судларнинг юритувига:

    сайловчи олдинроқ овоз бериш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш;

    ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳақидаги аризани кўриб чиқмаганлик ёхуд рад этганлик каби ҳолатлар юзасидан шикоятлар келиб тушмаган.

    22 октябрь сайловолди ташвиқотининг охирги куни бўлди. Сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартибини бузиш бўйича жиноят ишлари бўйича судларга маъмурий ҳуқуқбузарликка (МЖтК 515-моддаси) оид ишлар келиб тушмаган.

    Бугун, 24 октябрь куни сайлов жараёнида иштирок этган сиёсий партиялар органлари, номзодлар,
    уларнинг ишончли вакиллари, кузатувчилар ва сайловчилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита сайлов жараёнидаги:

    сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан;

    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишлари мумкин.

    Ҳудудлар тақдим этган ахборотларга кўра, жорий йилнинг 24 октябрь соат 15-00 ҳолатига республика судларига Президент сайлови жараёнлари билан боғлиқ оммавий низолар, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишлари келиб тушмаган.

    Бу ҳолат ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бу сиёсий жараён яхши ташкил этилиб, сайлов комиссияларининг фаолияти тўғри йўлга қуйилганлигидан далолат бериб, бу масалада номзодлар, сайловчи, кузатувчи ва сиёсий партия органларидан судларга шикоят тушмаганлигига, бошқа қоидабузарликлар содир этилмаганлигига сабаб бўлган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates