Қозоғиcтон авиакомпанияси Тошкент ва Наманганга авиақатнов очмоқчи

    Транспорт 6 май 2021 701

    Қозоғистоннинг «FlyArystan» компанияси Тошкент ҳамда Наманган шаҳарларига мунтазам авиақатновлар очишни режалаштирмоқда.

    4 май куни Наманган халқаро аэропортида бўлиб ўтган учрашувда авиакомпания ҳамда аэропорт маъмурияти, туризм бошқармаси ва туроператорлар ўзаро қатнов салоҳиятини муҳокама қилди.

    Қозоғистонлик мутахассиснинг сўзларига кўра, Наманган ҳақида қозоғистонлик ёшлар кўп маълумотга эга эмас. Шу сабабдан Наманган ҳақида кўпроқ маркетинг ишларини олиб бориш керак.

    «Бухоро, Самарқандни ҳамма билади. Ҳамма у ерга боришни хоҳлайди. Наманган ҳақида кам одам билади. Бунда маркетинг билан яхшигина ишлаш керак. Наманган ҳақида Қозоғистонда, Aлмати ва Туркистонда кўпроқ гапириш керак», — дейди «FlyArystan» авиакомпанияси савдо директори Жанар Жайлауова.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates