Қозоғистон билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади

    Бугун, 29 июнда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида тарафлар ҳамкорликни ривожлантиришнинг бир нечта йўналишини кўриб чиқдилар.

    Таъкидлашича, Тошкент шаҳрининг Қозоғистон субъектлари билан товар айланмасида мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаган. Шу сабабли мулоқот давомида ўзаро савдо ҳажмларини ошириш бўйича барча зарур чораларни кўриш масалалари муҳокама этилди.

    Ундан сўнг Тошкент шаҳрида электротехник ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилди. Бунда қозоғистонлик мутахассислар иштрокида йирик ва майда кучланишли трансформаторлар, тақсимлаш нимстанциялари ва электр тармоқлари учун ускуналарни ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

    Шунингдек, томонлар «Ақлли шаҳар» лойиҳаси доирасида ҳамкорликни ҳам муҳокама қилдилар. Кўча ва йўл хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Қозоғистоннинг «Сергак» лойиҳаси кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

    Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам қўшма лойиҳа таклиф қилинган бўлиб, у рентген суратларини таҳлил қилувчи сунъий интеллект ёрдамида ўпка саратони касаллигининг эрта диагностикасини кўзда тутади. Тошкентнинг ушбу лойиҳага қўшилиши суратлар базасини ошириш ва аниқроқ прогнозлаш имконини беради.

    Учрашувда ҳар бир таклиф юзасидан аниқ келишувларга эришиш учун мутахассисларнинг алоқасини йўлга қўйишга қарор қилинди. Шунингдек, ўзаро инвестициялар ва ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тадбиркорлар ишчи гуруҳлари билан алмашинувни йўлга қўйишга қарор қилинди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates