Қозоғистон коронавирус туфайли бизнесга мораторий жорий қилди

    Қозоғистонда коронавирус эпидемияси туфайли жорий қилинган фавқулотда ҳолат режими тадбиркорларнинг судга мурожаатида форс-мажор (қайтариб бўлмайдинган ҳолат) сифатида тан олинади. Бу ҳақда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

    “Афсуски, бутун дунёда бўлгани каби биз ҳам барча корхоналарни ва барча иш ўринларини сақлаб қола олмаймиз, ҳар бир бизнес барқарорлигини таъминлай олмаймиз. Шу сабабли норматив даражада фавқулотда ҳолат режимини ФҲдан энг кўп зарар кўрган иқтисодиёт секторлари учун форс-мажор ҳолати сифатида тан олиш керак”, деди Тоқаев фавқулотда ҳолат бўйича давлат комиссиясининг якунловчи мажлисида.

    Шунингдек у, ҳозир тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни мураккаб даврда ҳимоя қилиш лозимлигини таъкидлади. «Виждонсиз кредиторлар томонидан бўладиган босимларга йўл қўймаслик мақсадида юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларнинг касодга учраш жараёнлари шу йилнинг 1 октябрига қадар тўхтатилиши юзасидан фармойиш бераман», – деди Қозоғистон раҳбари.

    Қозоғистонда 16 мартдан бошлаб корнавирус пандемияси туфайли фавқулотда ҳолат режими жорий қилинди. Ўн биринчи майдан бошлаб режим тугади, аммо мамлакат худудларида карантин режими сақлаб қолинди, хукумат чекловларни босқичма-босқич бекор қилинишига   ваъда бермоқда, бунинг учун COVID-19 вирусининг ўсиши ҳафтада 7% дан ошмаслиги керак.

    Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 5207 нафар кишининг коронавирус инфекциясига чалингани қайд қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates