Қозоғистон миллий боғларни ривожлантиришда Америка моделидан фойдаланишга қарор қилди

    Яшил сайёра 11 июн 2020 1252

    2030 йилга келиб, Қозоғистон миллий боғларида хусусий сармоялар ҳажми 500 миллиард тенге (1,25 миллиард доллар) га етиши, 20 минггача қўшимча иш ўринлари яратилиши, туристлар оқими эса 1,5 миллиондан 12,5 миллионгача кўпайиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

    “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигидан олган маълумотларга кўра, Қозоғистон миллий боғларида экотуризмни ривожлантиришнинг асосий муаммолари турар жой, овқатланиш жойларининг сифати ва тегишли инфратузилманинг йўқлигидир.

    Турли мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилганидан сўнг, миллий боғларни ривожлант иришда америкаликлар моделидан фойдаланишга қарор қилинди. Унга кўра капитал қурилишсиз, пиёда йўлакчалар, лагерлар, томоша майдончалари, этно-қишлоқлар ва чодир шаҳарчаларини жойлаштириш билан автоуловлар ва маршрутларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

    Ҳозирги кунда Қозоғистонда 13 та миллий боғ мавжуд. 2019 йилда ушбу боғларга 1,5 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates