Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 785 мингга етди

    Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси маълум қилишича, жорий йил 1 сентябрь ҳолатига кўра мамлакат аҳолиси сони 18 миллион 785 мингга етган.

    Уларнинг 11 миллион 066,2 минг нафари (58,9 фоиз) шаҳарларда, 7 миллион 718,8 минг аҳоли эса овулларда (41,1 фоиз) яшайди.

    Қўмита маълумотига кўра, ўтган йилнинг 1 сентябрига нисбатан аҳоли сони 237,5 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайган. Энг катта ўсиш Олмаота (63,1 минг киши), Нур-Султон (50 минг киши) ва Чимкентда (31,8 минг киши) кузатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates