Қозоғистон ўз фуқароларига кўмир хариди учун янгича усулни таклиф қилмоқчи

    Таъкидланишича, қаттиқ ёқилғини оммабоп бозорлар ва банк иловалари орқали сотиш вариантлари ишлаб чиқилмоқда.

    Қозоғистон ҳукумати аҳолига банк иловалари ва оммабоп бозорлар орқали кўмир сотишни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, кўмир нархи ошишига йўл қўймаслик мақсадида расмийлар олти ой муддатга автомобил транспортида кўмир экспортини чеклаган.

    "Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қаттиқ ёқилғини оммабоп бозорлар ва банк иловалари орқали сотиш вариантлари ишлаб чиқилмоқда. Бу йўналишда мамлакатимиздаги йирик банклардан бири аллақачон Қўстанай вилоятида синов лойиҳасини ишга туширган”, - дейилади хабарда

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates