Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликнинг янги босқичи

    Ҳарбий 30 сентябр 2021 2303

    Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари-Миллий гвардия бош қўмондони генерал-лейтенант Р.Жаксылыков бошчилигидаги делегация Тошкентга жавоб ташрифи билан келди.

    Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал -майор Р. Джураев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

    Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди ва шу билан қаторда ҳудудий бошқармалар ҳамда вилоят ўқув марказлари бошлиқлари бўлса видеоконференсалоқа орқали қатнашди.
    Учрашув давомида раҳбарлар икки қардош мамлакат ўртасида хавфсизлик ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
    Қозоғистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам кўп асрлик дўстлик ва аҳил қўшничилик ришталарига асосланганини таъкидлади.
    Учрашув якунида раҳбарлар бир қатор амалий чора -тадбирларни ўз ичига олган 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолади.
    Бундан ташқари, делегация аъзолари ташриф доирасида Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи, шунингдек, Миллий гвардиянинг бир қатор бўлинмаларига ташриф буюрди.
    Ташриф анъанавий ҳамда дўстона муҳитда бўлиб ўтяпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates