Қозоғистонда илк бор ҳокимлар сайланмоқда

    Мустақил Қозоғистон тарихида биринчи марта бугун, 26 июль куни овуллар, аҳоли пунктлари, овул округлари ва туман аҳамиятига эга шаҳарларнинг ҳокимлари сайлови бўлиб ўтмоқда.

    Бу ҳақда Kazinform хабарига кўра, бугун 730 та аҳоли пункти ҳокимлари аҳолининг бевосита овоз бериш йўли билан аниқланади. 2021 йилдан бошлаб овул ҳокимларининг бевосита сайловларини ўтказиш вазифаси Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг “Қозоғистон янги вазиятда: ҳаракат даври” Мурожаатномасида белгилаб берилган.

    Ҳудудий сайлов комиссияларининг маълумотларига кўра, 730 та округ бўйича 2582 номзод кўрсатилди. Уларнинг 2297 таси рўйхатдан ўтказилди. Номзодларнинг аксарияти ўзини ўзи тавсия қилган. Сайлов тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар туфайли овул ҳокими бўлиб сайланишни истаган номзодга ўзини ўзи кўрсатиш имконияти берилди. Ушбу имкониятдан 1419 киши фойдаланмоқда. Шунингдек, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган 6 та сиёсий партия томонидан 878 номзод кўрсатилди.

    Сайловлар 14 вилоятдаги 1847 сайлов участкасида бўлиб ўтади. Шу йил охиригача жами 775 та овул ҳокими сайланади. Умуман олганда, мамлакатда 2346 га яқин овул ҳокими мавжуд. Шуни ҳисобга олган ҳолда, 2022 йил бошига қадар овул ҳокимлари таркиби учдан бирига янгиланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates