Қозоғистонда иссиқ об-ҳаво бўйича 53 йил аввалги рекорд янгиланди

    Синоптикларнинг таъкидлашича, май ойида мамлакат, айниқса, унинг ғарбий қисмида ёзги иссиқ ҳаво кузатилди. Ойнинг охирига келиб бутун мамлакат бўйлаб иссиқ об-ҳаво қайд этилди.

    Энг юқори ўртача ҳарорат 1 май куни Манғистау вилоятида Оққудиқ метеорология станциясида қайд этилган: +34,1 даражагача. Бу орқали 2005 йилда ушбу станциядаги кузатувлар бўйича аввалги рекорд (+33,9) янгилаган. Сам метеорология станциясида ҳавонинг максимал ҳарорати +32,5 даражани ташкил этди, охирги марта 1975 йилда айнан шу куни +31 даража кузатилган.

    Атирау вилоятида 1 май куни Қулсари об-ҳаво станциясида рекорд ўрнатилди – термометр кўрсаткичи +33,4 даражага етди ва шу тариқа 1986 йилдаги рекордни (+31,8) янгилади.

    Бундан ташқари, 1970 йилдаги иккита рекорд янгиланди. 2 май куни худди шу Қулсари станциясида 32,4 даража иссиқ (53 йил аввал 32,3 даража эди) бўлди, Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Тайпак об-ҳаво станциясида эса ўша куни энг юқори ҳаво ҳарорати +32,2 даражани ташкил этди ва 1970 йилги натижани деярли бир даражага янгилади, деб хабар беради tengrinews.kz.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates