Қозоғистонда Миллий дўмбра куни нишонланади

    Маданият 5 июл 2020 2920

    Қозоғистонда миллий дўмбра куни нишонланади,  деб хабар беради  Tengrinews.kz.

    Президент Тоқаев санъаткорларга қозоқ миллий мусиқасини оммалаштираётгани учун миннатдорчилик билдирди.

    2018 йилда Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев июль ойининг илк якшанбасини Миллий Дўмбра куни деб белгилашга қарор қилди. Байрам жамиятни миллий маданият ғояси атрофида бирлаштириш мақсадида ташкил этилган. Элбоши дўмбранинг мусиқасини махсус мусиқа, асбобнинг ўзини эса "қозоқ қалби" деб атади.

    "Кечқурун торларни черта бошлайсиз, кейин ҳамма нарса бир зум унутилади, баъзи хотиралар эсга тушади. Шунинг учун дўмбра овози менга жуда ёқади. Мен дўмбрани яхши чаладиганларни қадрлайман. Бизнинг қозоқ халқ қўшиқлари - жуда ҳаяжонли, доимо фалсафий мазмунга эга, ҳамма вақт ҳам шунчаки оддий бўлавермайди. Қозоқ қўшиғида мусиқани эмас, балки сўзларни тинглаш керак. Сўзлар жуда катта маъно касб этади", деди Назарбоев.

    "Дўмбра - бу қозоқ паспорти ва бренди, бетакрор қиёфасининг бир бўлагидир. Қадимдан дўмбра қувонч ва ғалабаларда бизга ошно бўлиб келган. Торларнинг оҳанглари орқали авлоддан авлодга маданий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, қаҳрамонлик ҳақидаги афсоналаримиз ўтиб келган. Дўмбрани шарафли жойларда сақлашган. Куйчилар энг шарафли меҳмонлар саналиб, уларга иззат-икром кўрсатилган. Ушбу хайрли иш айни кунга қадар давом этмоқда. Дўмбра ва унда ижро этиладиган куйлар ЮНEСКО томонидан инсониятнинг номоддий мероси рўйхатига киритилган. Дўмбрага бўлган ҳурмат ҳеч қачон йўқолмайди, деди Қозоғистоннинг Биринчи Президенти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates