Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди

    Ижтимоий ҳаёт 24 сентябр 2020 710

    Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди. Олдинроқ мамлакатда ушбу жазони қўллаш тўхтатиб қўйилган эди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

    Маълумотга кўра, Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш бўйича халқаро протоколга қўшилган. Тегишли ҳужжат Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров томонидан БМТнинг бош қароргоҳида имзоланган.

    Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу қарор ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги чиқишида маълум қилиб, мамлакат инсоннинг ҳаётга бўлган ҳуқуқини таъминлашни мақсад қилиб қўйганини айтган эди.

    Қозоғистонда ўлим жазосини белгилаш 2003 йилда мамлакат президенти қарори билан тўхтатиб қўйилган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates