Қозоғистонда «Ўзбек кино кунлари» бўлиб ўтади

    Маданият 6 декабр 2021 2180

    Кинематография агентлиги Қозоғистонда «Ўзбек кино кунлари»ни тақдим этади.

    6-8 декабрь кунлари Қозоғистонда «Ўзбек кино кунлари» бўлиб ўтади. Унда таниқли киноижодкорлардан иборат ўзбек делегацияси ҳам иштирок этади. Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган ўзбек фильмлари Қозоғистон миллий телеканалларида намойиш этилади. Ўзбек телеканалларида эса қозоқ миллий фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси бундай лойиҳа илк бора ўтказилмоқда.

    Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи чоғида маданий ҳамкорлик алоқаларини янада тиклаш мақсадида ташкил этиляпти.

    Тадбирнинг очилиш маросими Қуанишбаева номидаги қозоқ давлат академик мусиқа драма театрида бўлиб ўтади, ҳамда ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, киноижодкорлар билан маҳорат дарслари, анимацион ва ҳужжатли фильмлар намойишлари ўтказилиши билан давом этади.

    Тадбирнинг биринчи кунида Кинематография агентлиги ҳамда «Ватан» киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Ҳилол Насимовнинг «Мерос» ҳамда қолган кунлари Жаҳонгир Қосимовнинг «Киномания» студияси томонидан суратга олинган «Ибрат», Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмларининг махсус намойишлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

    Эслатиб ўтамиз жорий йилда ўзбек ва қозоқ ижодкорлари ҳамкорликда «Мерос» бадиий фильми ва «Абай сўзи» ҳужжатли картиналарини суратга олган. «Ўзбек киноси кунлари» доирасида ҳамкорликдаги янги фильмлар «Қўшнилар« («Соседи») ҳамда «Эшелонлар Шарққа кетади» («Эшелоны идут на Восток») кинолойиҳаларининг муҳокамаси бўлиб ўтади.

    Алоҳида қайд этиш керакки, 6 декабрь куни соат 10:00да Қозоғистоннинг Хабар,«Ел Арна» телеканалларида «Илхақ» «Алишер Навоий» фильмлари эфирга узатилади. Ўзбек телеканалларида эса «Небо моего детства», «Ореховое детство», «Каникулы оффлайн», «Жау журек мын бала» каби қозоқ миллий фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates