Қозоғистонда «Ўзбек кино кунлари» якунланди

    Маданият 9 декабр 2021 1631

    Кинематография агентлиги ташаббуси билан 6-8 декабрь кунлари Қозоғистонда «Ўзбек кино кунлари» бўлиб ўтди.

    Унда Ҳилол Насимовнинг «Мерос», Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат», Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмларининг махсус намойишлари бўлиб ўтди. Ўзбек делегациясининг Қозоғистонга ташрифи давомида Қозоғистон ахборот ва алоқа вазири ўртасида меморандум имзоланди.

    Қозоғистон телеканалларида «Илхақ» ва «Алишер Навоий» фильмларини эфирга узатилди. Шунингдек, ўзбек телеканалларида эса «Небо моего детства», «Ореховое детство», «Каникулы оффлайн», «Жау журек мын бала» каби қозоқ миллий фильмларининг намойишлари бўлиб ўтди.

    Тадбирнинг тантанали ёпилиш маросими Қ.Қуанишбаев номидаги қозоқ давлат академик мусиқа драма театрида бўлиб ўтди. Унда ўзбек ва қозоқ миллий куй-қўшиқлари, рақслари ижро этилди, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates