Дастлабки маълумотларга кўра, бир қаватли техник хизмат кўрсатиш станцияси биносида газ-ҳаво аралашмаси таъсирида портлаш содир бўлган. Воқеа жойида қидирув ишлари давом этмоқда. У ерда қутқарувчилардан ташқари шифокорлар ҳам бор, уларга 12 киши ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Воқеа жойига вилоят ҳокими етиб келди. Тезкор штаб ишга туширилиб, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларининг барчаси иш олиб бормоқда, деб хабар беради mir24.tv.