Қозоғистонда ультратовуш технологиялари асосида ноёб ниқоблар ишлаб чиқарила бошланди

    Ниқобда бактерияларнинг 99,99 фоизи ва вирусларнинг 98,89 фоизи йўқ қилиниши кафолатланган, буни дунёнинг турли йирик тадқиқот марказларининг лаборатория тадқиқотлари тасдиқлайди.

    Қозоғистоннинг Qamqor Tech компанияси Исроилнинг Sonovia компанияси билан ҳамкорликда Нур-Султонда антивирус ва антибактериал хусусиятга эга кўп марталик СОНОМАСК ниқобини ишлаб чиқаришни бошлади.

    Ниқоб ультратовуш технологиясидан фойдаланган ҳолда Назарбоев университетидаги технопаркда ишлаб чиқарилади. Унда бактерияларнинг 99,99 фоизи ва вирусларнинг 98,89 фоизи йўқ қилиниши кафолатланган, буни дунёнинг турли йирик тадқиқот марказларининг лаборатория тадқиқотлари тасдиқлайди. Шу билан бирга, янги ниқоб ASTMF2299/F2299M EN14683, ISO 20743, ISO18184 халқаро стандартларига жавоб беради.

    Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, ниқобнинг хизмат қилиш муддати 1 йил ва у 100 марта ювилгандан кейин ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Пандемия авж олган паллада Qamqor Tech илғор ноёб технологиялардан фойдаланган ҳолда юзлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун COVID-19 га қарши курашда қатнашишга қарор қилди.

    Ҳозирги вақтда Исроилнинг Sonovia компанияси Европа ва АҚШ бозорларига чиқмоқда, ўз навбатида, СОНОМАСК антивирус ниқоблари МДҲ ва Жануби-Шарқий Осиё бозорларида Qamqor Tech қозоқ компанияси савдо белгиси остида намойиш этилади.

    "Бугунги кунга келиб, инвестицияларнинг ҳажми 140 миллион теңгеден ошади ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва маҳаллийлаштириш, шунингдек маҳсулот номларини кенгайтириш доирасида бу рақам ўсишда давом этади", - дейилади компания хабарида.

    Шунингдек, гуманитар ёрдам доирасида Исроилнинг Sonovia Ltd компанияси COVID-19га қарши курашда иштирок этаётган шифокорларга ушбу ҳимоя ниқобларини тақдим этди. Антивирус ниқоблар Нур-Султон шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Муратов иштирокида Миллий илмий кардиожарроҳлик маркази ва 1-шаҳар касалхонасига топширилди.




    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates