Қозоғистонда халқаро ва минтақавий туристик ахборот марказлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама этилди

    Туризм 17 июн 2022 1365

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги делегацияси 2022 йил 9–10 июнь Қозоғистонда ўтказилган «Туркий давлатлар туристик ахборот марказларининг I йиғилиши»да иштирок этди.

    Мазкур йиғилиш «Қозоғистон туризм» миллий компанияси ОАЖ ҳамда Чимкент шаҳар ҳокимиятининг Туризм масалалари маъмурияти, «Visit Shymkent» туризм ахборот маркази ташаббуси билан ташкил этилди. Асосий мақсад – халқаро ва минтақавий туристик ахборот марказлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ички ва кириш туризмини ривожлантириш, янги ҳудудлараро ва трансмиллий сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш бўйича ягона концепция яратишдан иборат бўлди.

    Йиғилишда Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа тегишли туризм ташкилотлари онлайн иштирок этди. Асосий тадбирлар 10 июнда Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида бўлиб ўтди.

    Йиғилиш давомида, асосан, иштирокчи давлатлар томонидан ўз мамлакатининг туризм салоҳиятини тарғиб этувчи тақдимот материаллари ва видеороликлар намойиш этилди.

    Чимкент шаҳри маъмурияти томонидан «Туркий давлатлар туристик ахборот маркази» штаб квартирасининг Чимкент шаҳрида жойлашиши бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳри туризм маъмурияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК ва Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates