Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида турнақатор навбат юзага келди

    Турнақатор навбат туфайли юзлаб юк машиналари Туркистон вилоятидаги "Қозигурт" божхона постига етиб бориш учун кунлаб вақт сарфламоқда.

    Қозоғистон ҳудудида юк ортилган юк машиналари кунлаб навбат кутишга мажбур бўлмоқда.

    “Кеча соат 10 да бу ерга етиб келдик, ўшандан бери турибмиз. Кўпи билан 200 метрга силжидик, холос”, дейди қозоғистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Бахт Жиенбаев.

    Маҳаллий божхона органида юк автомашиналарининг тўпланиб қолиши “Қоплонбек” назорат-ўтказиш пунктининг таъмирланиши билан боғлиқ. Барча юк ташиш учта бошқа пунктга йўналтирилган. Шунинг учун уларда ҳаддан ташқари кўп юклама юзага келган, деб хабар беради ru.sputnik.kz.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates