Қозоғистоннинг Шецский туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан бирламчи маълумот берилди

    Ташвишли хабар 16 июл 2022 1983

    Бугун соат 3:21 да Қозоғистон Республикаси Шецский туманидан ўтган “Алмата-Екатринбург” автомобиль йўлининг 850 км.да ҳаракатланган, МAН юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчилардан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган.

    9 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилган. Бу ҳақда 2022 йил 16 июль куни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумот асосида Ўзбекистон Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришмоқда.

    Ҳозирда, ушбу холат юзасидан Қозоғистон Республикаси ИИВ ҳодимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates