“Ўзбекистон темир йўллари“ АЖнинг маълум қилишича, юқори кучланишли “Шеробод — 220 КВ“ подстанциясида темир йўл учун алоҳида 4 та ячейка қурилиб, 50 километр масофада юқори кучланишли ҳаво электр тармоғи тортилди ва ишга туширилди.
Электр таъминотининг 1-тоифага ўтказилиши натижасида истеъмолчилар (электровозлар) етарли электр энергия билан таъминланди ҳамда темир йўлда тўхтовсиз поездлар ҳаракатланишига эришилди. Ҳаракат хавфсизлиги янада яхшиланиб, юк ва йўловчи поездлари аниқ жадвал асосида ҳаракатлана бошлади.