Қурилиш майдонларида чанг ва қум зарраларининг ҳавога кўтарилишига сабабчи бўлганларга жавобгарлик белгиланиши мумкин

    Олий мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

    Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда.

    Муҳокамалар давомида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, уларда депутатлар, сиёсий партиялар фракциялари томонидан берилган таклифлар чуқур таҳлил қилингани ва уларнинг аксарияти лойиҳа матнида акс эттирилиб, у маромига етказилгани қайд этилди.

    Депутатларнинг айтишича, ушбу фқонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг ўз ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлашга, тартибсиз равишда ташланадиган чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф қилишга хизмат қилади.

    Мажлисда қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates