Бу жорий йилнинг 26 август куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами: 3672-сон) да белгиланди.
Мазкур Низом қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспортни ўрнатиш тартибини белгилайди.
QR-кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб, объект фойдаланишга топширилгунга қадар амалда бўлиши зарур.
QR-кодли паспорт намлик ва ташқи таъсирларга чидамли материалдан тайёрланган бўлиши, умумий ўлчамлари 2400х1200 мм ни ташкил этиши ҳамда ер сатҳидан камида 1 м баландликда ўрнатилиши лозим.
Қурилиш объекти ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтказилгач, «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида объектга оид дастлабки маълумотлар жойлаштирилган саҳифа учун QR -код автоматик тарзда шакллантирилади.








