Қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилади

    Ҳукумат 2 декабр 2021 594

    Кейинги беш йилда Ўзбекистонда аҳолини уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар келгуси беш йилликда ҳам “Инсон қадри учун” тамойили асосида жадал давом этади.

    Бу ҳақда айни пайтда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида қайд этилди.

    Яқинда давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш бўйича йиғилиш ўтказиб, алоҳида топшириқлар берган эди. 2022 йилнинг ўзида 29 та ана шундай массив қурилади. Бу массивларда одамлар нафақат уй билан, балки шу ернинг ўзида иш билан ҳам таъминланади.

    Бугунги йиғилишда эса ипотекани кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинмоқда.

    Президент ипотека бозорида қурилаётган уй-жойлар сони талабга нисбатан анча камлигини айтди.

    – Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эга-эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур. Шу боис, келгуси йилдан давлат ҳисобидан бўладиган қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилади. Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади. Улар қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади, – деди давлатимиз раҳбари.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates