Қуритилган олхўри энди Хитойга ҳам экспорт қилинади

    Бизнес 2 апрел 2021 1328

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан Хитой Халқ Республикаси Бош божхона маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга қуритилган олхўрини экспорт қилиш бўйича фитосанитария талаблари ва назорати тўғрисида Баённома имзоланди.

    Унга кўра, қуритилган олхўри маҳсулоти Жаҳон савдо ташкилотининг (WTO) Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш битими (SPS Agreement) тамойиллари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция (IPPC), Хитой Халқ Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни, Хитой Халқ Республикасининг кириш ва чиқишда ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар карантини қонунига мувофиқ экспорт қилиниши зарурлиги қайт этилган.

    Шунингдек, қуритилган олхўри тупроқдан холи ва бегона ўт, ўсимлик қолдиқлари, қум, шағал, металл кабилар билан аралаштирилмаган бўлиши лозим.

    Шу мақсадда қуритилган олхўрида тирик ҳашаротлар, айниқса, омборхона зараркунандалари бўлмаслигини таъминлаш учун фумигация ва юқори ҳароратли дезинфекция каби назорат чоралари амалга оширилиши лозим. Бунда, фумигация қилинганлик тўғрисида сертификат илова қилиниши, шунингдек, фумигация усули иккала томондан ҳам тасдиқланган бўлиши керак.

    Маълумот ўрнида қайд этиш ўринлики, қуритилган олхўри маҳсулотини Жанубий Корея, Япония, Эрон, Исроил, Миср, Покистон, Иордания, Марокко, Бангладеш, Ҳиндистон, Филиппин, Таиланд, эндиликда эса Хитой каби давлатларга ҳам экспорт қилиш мумкин, деб хабар беради «Ўздавкарантин» инспекцияси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates