Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:46 да етиб бориб, ёнғин соат 13:08 да қуршаб олинган ва соат 13:15 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Етказилган зарар миқдори ва ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси бошлиғи етиб борган.









