Қуйи Чирчиқда тикувчиликни ўргатиш учун ажратилган 282,4 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди

    Жамият раҳбари ва Қуйи Чирчиқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, бюджет маблағларини талон-торож қилган.

    Туманда фуқароларни махсус курсда ўқитиш учун ажратилган маблағни ўзлаштирган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Қайд этилишича, тумандаги 81 нафар фуқарони тикувчилик фаолияти бўйича махсус курсда ўқитиш учун хусусий фирмага 282,4 млн сўм ажратилади. Бироқ бу пуллар хотин-қизларнинг ҳунар ўрганиши учун йўналтирилмайди. Жамият раҳбари ва Қуйи Чирчиқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, бюджет маблағларини талон-торож қилган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 1- ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates