Қуёш батареялари ўзимизда ишлаб чиқарилади

    Саноат 11 май 2022 4236

    Тошкент вилоятида йилига 40 минг комплект қуёш батареялари ишлаб чиқарадиган лойиҳа ишга тушади.

    Вилоятда ҳозирги кунда 75 та электротехника воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 183 миллион долларни ташкил этади.

    2022-2024 йиллар режасига назар ташланадиган бўлса, Тошкент вилоятида мазкур йўналишда 274 миллион долларлик қўшимча 38 та лойиҳаларни ишга тушириш режа қилинган. Натижада 5 875 та янги иш ўринлари яратилади.

    Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 513 миллион доллар, экспорт 91,4, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар 217 миллион долларга ошишига эришилади. Бу эса вилоят иқтисодиётига қўшимча 264,6 миллиард сўм маблағ қўшилади, дегани.

    Ана шундай лойиҳалардан бири жорий йилда «Renerca» МЧЖ ХК («FREE VOLT») томонидан Нурафшон шаҳрида 34 миллиондан ортиқ сармоялар ҳисобига йилига 40 минг комплект қуёш батареяларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2022 йил якунига қадар, яна 15 та лойиҳа ҳаётга татбиқ қилиниши натижасида 857 та янги иш ўрни ташкил этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates