Қуёш электр станцияси 2 минг нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда асқатди

    Энергетика 15 октябр 2020 661

    Андижон вилояти Улуғнор тумани Жаннатобод МФЙ ҳудудида «SOLAR POWER» МЧЖ томонидан кичик қуёш электр станцияси ўрнатилган артезиан сув қудуғи ишга тушди.

    Ичимлик суви қудуғига қуввати 5 киловатт бўлган кичик қуёш электр станциясини ўрнатиш билан 2 минг нафар аҳолини сув билан таъминлашга муваффақ бўлинди. Умумий қиймати 52 миллион сўмлик мазкур лойиҳа йилига 44 минг киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиши эвазига уч йилга бормай ўзини қоплайди.

    Энергетика вазирлиги лойиҳаси асосида яратилган мазкур қуёш электр станциясининг қулайликлари шундаки, ташқи электр таъминотисиз аҳоли хонадонларига ичимлик суви етказиб беради. Бунда ташқи электр таъминотида узилишлар юзага келганда ҳам аҳоли хонадонларига ичимлик сувини узлуксиз равишда етказиб бериш имконияти таъминланади.

    Мазкур сув қудуғидаги двигателнинг (сув насоси) барқарор ишлаш даври узаяди. Яъни энерготизимда юклама ортиб, кучланиш ошиб ёки пасайиб кетиши натижасида двигателнинг реле ҳимояси ёки обмоткаларига зиён етказмайди.

    Шунингдек, «Сувоқава» ДУК ҳамда электр таъминоти корхоналари ўртасида тузилган шартномага асосан қарздорлик юзага келмаслиги таъминланади. Бунинг натижасида эса ундирилган маблағлар ҳисобига сув қудуқлари, сув тақсимлаш иншоотлари ва бошқаларни «Сувоқава» ДУК томонидан эксплуатация қилиш имконияти кенгаяди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates