Яна бир муҳим жиҳати шундаки, нафақат қарорни бекор қилиш, шу билан бирга суд жараёнида сарфланган ҳаражатларни ҳам қоплаш имкони бор.
Қуйида нотўғри қўлланилган жарималарни суд орқали бекор қилиш йўли ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Нотўғри қўлланилган жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишнинг асосий қадамлари:
1. Радарлар орқали чиқарилган жаримани қонунга хилоф деб ҳисобласангиз ҳудудингиздаги жиноят ишлари бўйича судга ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Мисол учун, автомашинангиз Навоий шаҳарда рўйхатга олинган бўлса, Сиз Бухородами, Самарқанддами, фарқи йўқ қайси ҳудудда радарга тушганлигингиздан қатъий назар қарорни бекор қилиш юзасидан жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. МЖтКнинг 315-моддасига асосан ушбу ҳолатда жарима қўллаш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят қилсангиз, давлат божи тўламайсиз.
2. Суд томонидан жарима қўллаш тўғрисидаги қарор кўриб чиқилиб, жарима қўллаш учун асос сифатида олинган ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи далилларнинг етарли эканига, жарима қўллаш учун асосларнинг мавжудлигига ҳамда сизнинг ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигингизни тасдиқловчи исботларингиз мавжудлигига эътибор қаратилади.
3. Агарда суд сизга қўлланилган жарима жазосини нотўғри қўлланилган деб ҳисоблабласа, ушбу қарорни бекор қилади. Бундан ташқари сизда сарфланган вақт ва харажатларни нотўғри жарима қўллаган айбдор шахслардан ундириш ҳуқуқи ҳам пайдо бўлади. Бу фуқаролик ишлари бўйича судга моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритиш орқали амалга оширилади.
МУҲИМ!: МЖтКнинг 332/1-моддасига кўра, жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарга топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида у жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса шахс мазкур чегирмадан маҳрум бўлади.
Судга бериладиган аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- Жарима қўллаш ҳақидаги қарорининг нусхаси.
- Ҳайдовчилик гувоҳномасининг нусхаси.
- Автотранспорт қайд этиш гувоҳномаси.
- Ҳуқуқбузарлик содир этилмаганлигини тасдиқловчи далиллар (видио, фото)
Судга ариза беришнинг афзалликлари:
Суд орқали қарорни бекор қилиш, нафақат жарима суммасини қайтариш, балки ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Қонунни тўғри тушуниб, ўз ишингизда қўлланишини билиш ҳар қандай фуқаронинг ҳуқуқи ва масъулияти.
Қандай йўл билан натижага эришиш мумкин?
Бу жараёнда муваффақиятга эришиш учун қонунни яхши билиш ва суднинг энг янгиланган нормаларига тўлиқ амал қилиш керак. Қандай қилиб тўғри ҳужжатлар тўплаш, нима учун ариза бериш кераклигини тушуниш ва бу жараёнда қандай хато қилмаслик кераклиги ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш зарур.
Қарорни бекор қилиш ёки унинг натижасини олиш учун керакли қадамларни қўйиш!
Ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш учун ушбу йўлдан фойдаланишдан қочманг. Юқорида келтириб ўтилган ҳуқуқий асосларга кўра, судга ариза беришда мутлақо ҳеч қандай тўлов қилинмайди! Шу билан бирга, суд жараёнининг натижаси билан сарфланган харажатларингизни қайтариб олиш имконияти мавжуд.
Қонунни билинг, ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг!
Зулхумор АКБАРОВА